суббота, 22 марта 2014 г.

Самарканд шахри якинида «Узбекистон фауна ва флораси» боги яратиш мумкинми?


Би би си телеканалидаги «Миллий  жугрофик жамияти» томонидан суратга олинган фильмларда  биз  хаёлан  Африка саванналари, Жанубий  Американинг  утиб булмас чангалзорлари  ё худ  Сахрои  Кабирга саёхат киламиз.

   Шунда беихтиёр куз олдимизга юртимиз тог ва адирлари , сулим водийлари, дарьё буйидаги тукайзорлари ва бепоён чуллари келади. У ерлардаги хайвонот ва усимлик оламини эсга оламиз.
  
 Юртимиз хайвонот ва усимлик дуньёсига кизикиш жуда кадим замондан бошланган . Жумладан юртдош бобокалонимиз Абу Райхон Беруний  (Бу киши ва куйидаги бошка олим аждодларимиз хакида айрим маълумотларни «Самарканд. Регистон майдони хакида уйлар» маколамга укишларинг мумкин)  узининг «Китоб-Ас Сайдана-фит-тибб» номли асарида  юртимизда усадиган  айрим доривор усимликлар хакида маълумот берган.



   Бошка буюк  бобокалонимиз Абу Али ибн Сино  эса узининг «Китоб ал конун фит-тибб» ва «Китоб   уш  шифо» китобларида ватанимизда усадиган жуда куп доривор усимликлар хакида маълумот берган.

 Яна бир аждодимиз Захириддин Мухаммад  Бобур  узининг улмас «Бобурнома» асарида  богларимизда усадиган ширин шакар олма, узум , анор, анжир каби меваларни мактаган.  Шунингдек тог ва чулларимизда яшайдиган кийик, жайрон, кирговул каби овланадиган хайвон ва кушлар хакида маълумот берган.


 Дарвокеъ шу ерда ов хакида икки огиз суз. Урта асрларда хукмдор бобокалонларимиз ов маросимини эсга оламиз. Унда подшох ва сарой аъёнлари хамда жуда куп навкарлар катнашган. Хусусан жайрон ови жуда кизик булган. Бунда улжа подаси билан ураб олиниб камондан уклар узиб овлашган. Ушбу овда този итлардан ташкари  бургут, карчигай каби ов кушлари ва хатто гепард каби ов хайвони ёрдамидан фойдаланишган. Кизиги шундаки ушбу ов хайвон ва кушларини узимизнинг тог ва чулларимиздан тутишган. Уларни бокиш ва ургатиш учун махсус мулозим, яъни кушбеги тайинланган.(Кейинрок Бухоро амирлигида бош вазирни кушбеги деб аташган).

 Ушбу ов манзаралари Алишер Навоий бобомизни «Хамса» асаридаги Камолиддин Бехзод каламига мансуб айрим миниаттюраларга акс эттирилган.(«Самарканд . Регистон майдони хакида уйлар « маколамни Тиллокори мадрасаси  бобини укинг)

  Хуш бугунги кунда юртимиз Узбекистонннинг фауна (хайвонот)  ва флора (усимлик) дуньёси кай ахволда. Афсуски замонавий ов куроллари ишлатиш ва янги ерларни узлаштириш туфайли жуда куп хайвон ва усимликларимиз йук булиб кетган. Жумладан турон йулбарси, гепард, коплон ва айрим усимликлар бутунлай йук  булиб кетган.

  Кор коплони-ирбис, туркистон айиги, жайрон, айрим куш ва балик турлари хамда айрим усимликлар йуколиш арафасида булиб жахон ва Узбекистон «Кизил китоб» идан жой олган.
  Шунга карамай ватанимизнинг тог ва адир, тукай ва чулларида сут эмизувчи хайвонларни 97 тури, кушларни 410 тури, судралиб юрувчиларни 57 тури ва жуда куп балик турлари яшайди. Тог ва чулларимизда бури, тулки, чиябури, айик каби хайвонлар лочин, бургут каби кушлар борлигидан хабаримиз бор. 
 

Лекин кор коплони, силовсин, куница( мушукдан каттарок йирткич хайвон) каби йирткич хайвонлар борлигини купчилик билмаса керак. Биргина  жуфт туёкли утхур хайвонлардан Бухоро бугуси, Бухоро ёвойи куйи, тог эчкиси, бурамашох эчки ва хатто  жайрон,  сайгак каби антилопалар хамда ёвойи чучка бор. Отсимон хайвонлардан ёвойи Преживалск оти  ва ёвойи эшак-кулон учрайди.

Кор коплони-ирбис


Эътибор беринглар хужалигимизда фойдаланадиган уй хайвонларини купчилигини ёвойи кондошлари хам юртимизда учрайди.

Чулларимизда захарли кобра илони борлигини айримлар билади лекин узунлиги 1.5 метр булган эчкиэмарничи?  Амударьё ва Сирдарьёга учрайдиган килкуйрук балиги биздан бошка факат Шимолий  Американи  Миссисипи дарьёсидагина учраши бутун дуньё олимларини хайратга солган. 

 Усимликлар дуньёсини 120 оилага мансуб 3700 тури усади. Солиштириш учун Олтойда 1787 тур, Россиянинг  Узок Шаркида 1966 тур ва хатто субтропик яриморол Кримда 2000 тур усимлик учрайди. Тогларимизда арча, терак, кайрагоч каби мевасиз дарахлардан ташкари ёвойи холда усадиган олма, дулана, урик ,тут, нок, ёнгок ва хатто анор, анжир,  хурмо каби субтропик яна  малина, ежевика, туркистон ертути каби  совук улкаларга хос мевали дарахт ва бутталаримиз хам бор.




  Юкорида эътибор берган булсангиз узимиздаги уй хайвонларини купчилигини ёвойи турдошлари  табиатимизга борлиги хакида гапирган эдик. Бу хол мевали дарахтларимиз мисолида яна кайтарилиши  жуда  хайратланарли. Тогларимизда учрайдиган ёвойи турдоши йук булган мевали дарахтларни  узи йук десак хам булади. Бу хол  дуньёнинг бошка хеч бир бурчагида учрамаса керак.

  Яна лола, анзур пиёзи, ревож ва бошка доривор усимликларга хам жуда боймиз.
 Юртимизда табиатни саклаш ва купайтириш учун хукуматимиз ва президентимиз томонидан жуда куп ишлар килинди. Био хилма хилликни саклаш хакида жуда куп конунлар кабул килинди. Чоткол тог урмон биосфера курикхонаси, Зомин тог урмон курикхонаси, Нурота тог ёнгок –мева курикхонаси, Жиззах халк боги,  Зарафшон курикхонаси каби курикхоналар кенгайтирилди ва янги курикхоналар барпо этилди.

  Шулардан хусусан Бухоро вилоятидаги «Жайрон экологик маркази» да килинаётган ишлар тахсинга жуда лойик. У ерда асосан туёкли хайвонларни, хусусан жайронни купайтириш учун жуда куп ишлар килинияпти. Бундан ташкари утган асрнинг урталарида йук булиб кетган ёвойи йирик мушук гепардни кайта тиклаш учун илмий изланишлар олиб борилияпти. Яна бу ерда шу ландшафтга тегишли усимлик турлари хам курикланади ва купайтирилади. Лекин бу ажойиб масканда иклим шароити туфайли тог ва адир хайвонот ва усимликларини купайтириш имкониятлари чекланган.



   Шуларни хисобга олиб мен Самарканд шахрини шундоккина бикинида жойлашган Заравшон курикхонаси кошида «Узбекистон фауна ва флораси» богини ташкил килишни таклиф киламан. Бу жой учун Зарафшон курикхонасини сайлашимга сабаб  биринчидан хар йили минглаб сайёхлар ташриф буюрадиган шахримизга жуда якинлиги . Лекин  асосийси бу эмас. 

Юртимизда тог, тукай ва чул курикхоналари мавжуд. Самарканд  шахри ва шахар атрофи жумладан Зарафшон курикхонаси-  тог, дарьё буйи ва чул табиатини  узига мужассам килган  ажойиб  универсал маскан хисобланади.( Бу тугрида батафсил маълумотни «Самарканд  боготлари. Самарканд шахри атрофидаги бог-рогларни кайта тиклаш мумкинми?» маколамдан олишларингиз мумкин)

  Ушбу бог кандай куринишда булиши керак?

Дуньё практикасида хайвонот боги ва ботаника боги алохида-алохида учрайди.
Жумладан  пойтахтимиз Тошкентда ёнма-ён жойлашган замонавий хайвонот ва ботаника боглари бор. Лекин таклиф этилаётган бог факат юртимизда учрайдиган хайвон ва усимликлар учун  мулжалланганлиги ишни анча осонлаштиради. Бунда алохида сунъий иклим шароити яратишга хожат йук. Шунинг учун хам хайвон ва хам усимликлар учун  ягона фауна ва флора боги яратиш максадга мувофик.

  Шахримизга ташриф буюрадиган сайёхлар тарихий обидаларимиз, урф одатларимиз  ва бошкалардан ташкари юртимиз табиатига кизикиши турган гап. Шунда ушбу богга ташриф буюрадиган мехмонлар узларини табиат куйнига хис килиб, бира-тула хам усимлик ва хам хайвонот дуньёмиз билан танишишади.

  Ушбу богда юртимизда учрайдиган барча ёвойи сут эмизувчи хайвонлар, кушлар, судралиб юрувчилар ва баликлар булиши керак.
  Усимликлардан биринчи навбатда  узимизда учрайдиган, азалдан экиб келинаётган маданий  ва хамда ёвойи,  мевали ва мевасиз- дарахтлар булиши керак.  Бу гап утсимон  доривор  усимликларга хам  тегишли албатта.

  Доривор усимликлардан ташкари барча усимликларни худди табиат куйнидаги сингари аралаш холда устириш керак. Доривор  усимликлар учун алохида жой ажратилиб уларни лотинча, узбекча, русча, инглизча номлари махсус тахтачаларда ёзиб куйилиши керак.

 Хайвонлар учун   хам иложи борича худди табиат куйнида юрганидек   шароит яратиш керак. Юкорида курсатилганидек бунинг учун алохида иклим шароити талаб этилмаслиги бу ишни осонлаштиради.

  Богга кушимча экзотик тус бериш учун атрофи баланд пахса девор билан уралиб, киришга ёгоч уймакор дарвозаси булиши керак. Бог ичида окар сув тармоклари, сунъий орол ,сув чикариш чархпалаги булиши керак.Шу уринда яна бир таклиф . Иложи булса богнинг хилват   жойларида баланд тераклар экиб, у ерда лайлаклар уз холи билан уя куришлари учун шароит яратиш керак.

  Бундан ташкари богнинг хушманзара жойларида ё  якин ташкарисида, атрофида терак ва кайрагочлар экилган, супа хамда ёгоч каравотлар    яна стол –стуллар куйилган ховузлар куриш керак. Ховуз бетондан `ё мармартошдан булиши шарт эмас, бу унинг сайёхларни кизиктирадиган экзотик куринишини бузади. Агар сув отадиган трубалари мутлако куринмаса фавворалар куриш мумкин.

  Ушбу ховуз олдида ошхона, сомсахона, новвойхона, тандир каби миллий таомлар тайёрланадиган жой булиши кераклигини узингиз сезгандирсиз. Ушбу иморатлар Шарк меъморчилик анъаналарига катъий риоя килинган холда курилиши керак.

  Ушбу жойда хизмат курсатадиганлар яхши овкат пиширишларидан ташкари маданиятли  хеч булмаса узбек тилидан ташкари рус ва инглиз   тилларини биладиган кишилар булишлари керак. Бу гап айникса  сайёхларга бевосита хизмат курсатадиган  кишиларга тегишли. Яна улар  миллий кийимда булишлари шарт.

  Яна бу ерда нималар килиш мумкинлиги хакида Сиз азиз укувчилар фикри хам инобатга олинади.

Хуш Аллохдан ният килинган Самарканд  якинидаги «Узбекистон фауна ва флораси» боги юртдошларимиз учун кандай ахамиятга эга.

  Биринчидан шахар ва шахар атрофи экологияси яхшиланади.

  Иккинчидан йуколиб бораётган усимлик ва хайвон турларини саклаш ва купайтириш имконияти яратилади.

  Яна ёшларимизни табиатни асраш ва ватанпарварлик рухида тарбиялашимизга ёрдам беради.
 Энг мухими шахримизга ташриф буюрадиган сайёхлар сони ошиб ёшларимиз иш билан таъминланади. Колаверса юртдошларимиз ва юртимиз мехмонлари учун ажойиб  дам олиш маскани буларди- деб хурмат билан:    
                                                      Самарканд  туман  , Сульфакабутак кишлоги - Вафоев Рустам
 

Комментариев нет:

Отправить комментарий