среда, 2 апреля 2014 г.

Самарканд. Регистон майдони хакида уйлар.

Ушбу маколам  шахар атрофи хакида эмас балки бевосита шахар худуди аникроги Самарканд шахри юраги булган Регистон майдони хакига оид . Ушбу бетакрор ансамбл курилиши таърихи хакида кискача маълумот бериб утиб шахримизда туризмни ривожлантириш учун бу ерда нималар килиш мумкинлиги хакида Сизлар билан фикр алмаштирмокчиман.
    Регистон майдони бу кадимий Самаркандни юраги, маданий ва савдо маркази хисобланган. Энди бу Шарк шахарсозлик санъатининг ажойиб намунаси хисобланади. Ансамбль майдонни уч томондан ураб турган уч мадраса яъни Улугбек мадрасаси (1417-1420), Шердор мадрасаси (1619-1636) ва Тиллокори мадрасаси (1647-1660) –дан иборат.


Регистон майдони

   Яна ушбу майдоннинг шимолий-шарк орка томонида ХV асрда курилиб ХVIII асрда кайта курилган Чорсу савдо растаси хам бор.
   Шарк дурдонаси булган Регистон майдонини хар йили минглаб махаллий ва хорижий сайёхлар зиёрат килишади. Бу ерда турли хил маданий тадбирлар жумладан хар икки йилда бир марта утказиладиган халкаро «Шарк тароналари» мусика фестивали утказилади. Бунда асосан ушбу майдон факат амфитеатр сифатида фойдаланилади. Истисно тарикасида факат Тиллокори мадрасасини ички заллари узига хос реставрация музейига айлантирилган. Ушбу музейда шахар тарихий обидаларини реставрациядан олдинги ва кейинги расм ва фотографиялари берилган. Бу экспозициялар шахримизга келган сайёхлардан факат тор доирадаги мутахассисларнигина кизиктиради.
   Лекин мадрасалар аввало илм ва маданият маркази булишган ва бунга уларни факат ташки куринишлари эмас балки ички куринишлари хам мос келиши керак.
  Шуларни хисобга олиб шахримизга хорижий сайёхларни янахам кенг жалб килиш максадида куйидаги мулохизаларимни Сизлар билан булишаман.

Улугбек мадрасаси
 Хукмдор бобокалонимиз Амир Темур набираси Мирзо Улугбек томонидан, отаси Мирзо Шохрух томонидан юборилган уста ,Хирот шахридаги жуда куп обидалар автори Кавамиддин Шерозий проекти асосида курилган.
   Узи мунажжим олим булган Улугбек ушбу мадраса дарсларида катнашиб олим ва талабалар билан илмий бахс мунозиралар килган.
  Бу ерда уз вактида Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий каби улуг шоир уламолар  таълим олишган.
   Шуларни хисобга олиб ушбу мадраса хужра ва залларида урта аср Шарк китобхонаси ё  сайёхларга китоб сотиладиган  жойга айлантиришни таклиф киламан. Ушбу китоблар урта аср мусулмон Шарк авторлари хусусан Урта Осиёлик авторлар томонидан ёзилган булиши шарт.


Улугбек мадрасаси
  
  Энди ота-боболаримиз томонидан ёзилган айрим китоблар хамда уларни авторлари хакида кискача маълумот бериб утмокчиман. Сузимни бошида афсус билан шуни айтмокчиманки , бу китобларни асосий кисми Европа мезей ва кутубхоналарида сакланади.
  Аввало бу ерда хаммамиз учун мукаддас булган Куръон хамда Имом аль Бухорий, Хаким ат Термизий каби ислом уламолари китоблари булиши керак.
  Абу Абдулло ибн Исмоил аль Бухорий (810-870) Бухоролик хадис тупловчи олим. У киши умрлари давомида юзминглаб хадис туплаб улардан 300 мингтасини ёддан билганлар. Бунинг учун у 1080 нафар пайгамбаримиз Мухаммад Саллаллохи Алайхи Вассалом хадисларидан хабардор кишилар билан учрашганлар.. У кишини «Аль Жомий аль Сахих»
китобларида  шулардан энг ишонарли 7275 хадис келтирилган.
У киши Самарканд вилоятини Пайарик тумани эски Хартанг ва хозирги Хужа Исмоил кишлогида оламдан утганлар. («Самарканд шахридан Хужа Исмоил ал Бухорий мажмуасигача зиёратчилар учун пиёдалар йулакчаси» маколамни укинг)
  Бу ерда яна Абу Исо Мухаммад ат-Термизий- нинг «Ал Жомий ас Сахих»,» Ал Шамоил ан Набавия» «Ал илал фис Хадис» ,яна Абу Мансур ал Мотуридийнинг «Китоб ал Тахвид» ва бошка уламоларимиз китоблари булиши керак.
  Лекин Шарк мадрасаларида диний билимлардан ташкари дуньёвий билимлар хам утилган. Самарканд, Бухоро ,Хива ва бошка мадрасаларда математика, астрономия, философия, араб грамматикаси, поэзия асослари ва хатто география дарслари утилган.
  Махмуд Кошгарий, Ал Хоразмий, Ахмад ал Фаргоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улугбек сингари олимларимиз китоблари хали урта асрлардаёк куплаб хорижий биринчи навбатда Европа тилларида таржима килинган.
  Бу ерда шоир ва ёзувчи бобокалонларимиз китобларини хам киритишимиз мумкин.
  Ушбу олим, шоир ва ёзувчиларимизни айримлари ва улар томонидан ёзилган китоблардан мисоллар келтираман:
  Абу Жаъфар ибн Мусо ал Хоразмий (783-850). Хива атрофида тугилган. Илмнинг турли сохалари хусусан математика тугрисида китоблар ёзган. Унинг энг машхур китоби «Ал китоб ал мухтасар фи хисоб ал жабр в-ал мукобила» булиб кейинчалик европалик таржимонлар томонидан кискартирилиб «Алгебра» сузи ишлатилган. Ал Хоразмий алгебра фани асосчиси хисобланади.
  Абу Али ибн Сино (980-1037). Европада Авиценна номи билан машхур. Бухоронинг Афшона кишлогида тугилган.(Бу кишлок шу кунгача худди шу ном билан мавжуд). У турли сохалар буйича 450 та китоб ёзган. Улардан бизгача 242 та китоби етиб келган. Хусусан  унинг доривор усимликлар хакидаги-«Ал-Адвият ал Калбия»  ва беморларни даволаш хакидаги «Китоб ал Конун фи-т тибб» кискача «Ал конун»  китоблари уни бутун дуньёда машхур килган. Европада китоб чоп этиш ихтиро килингандан кейин «Ал Конун» китоби Библиядан кейинги энг куп чоп этиладиган китоб булган.
  Абу Райхон Беруний (973-1048) Каракалпогистоннинг  эски Кат шахри( Хозирги Беруний )-да тугилган. Олим араб, форс, санскрит (кадимги хинд) ва юнон тилларидан хабардор булган. Ушбу тилларда жуда куп китоблар мутоила килган.
  У факат ернинг шарсимонлигини эмас балки унинг деярли аник диаметрини (хозирги улчов бирлиги билан 6000 км) аниклаган. Бунда у тог устига туриб, горизонтни пасайишини хисобга  олган.
  Денгиз ва уммонлар окими хакидаги билимларига суяниб у Андалузия ( Хозирги Испания. Беруний замонида мусулмонлар кули остида булган) сохилларидан гарбда катта ер булиши мумкинлигини башорат килган. Унинг бу тахмини кейинчалик  Христофор Колумб томонидан Америка китъасини очилиши билан тасдикланди.
  У 150 та фаннинг турли сохалари яъни-  математика, астрономия, химия, геология, минералогия, география ва картография, хатто этнография хакида китоблар ёзган. Лекин афсус бизгача уларни 30 таси етиб келган.
   Абулкосим Фирдавсий(935-1020). Эроннинг Тус шахрида тугилган. Энг машхур асари бу форс-тожик адабиёти дурдонаси булган «Шохнома» поэмасидир. Асарда кадимги Урта Осиё, Авгонистон ва Эроннинг  араб истилосидан олдинги афсонавий ва реал таърихи   поэтик шаклда ёзилган. Темурийлар саройида ёкимли овозда  махсус шохномахонлар  ушбу асарни бошкалар учун овоз чикариб укишган. Китоб юнонларни «Илиада» ва «Одиссея» -, хиндларни «Рамаяна» ва «Махабхарата» ,русларни « Игор полки хакида суз» каби жахон адабиёти дурдонаси хисобланади.
  Махмуд Кошгарий(1029-1101). Хозирги Киргизистоннинг  Иссиккул вилоятидаги Барскон кишлогида тугилган. Олим биринчи навбатда узининг «Девони лугат ат-турк» яъни турк халкларининг лугати китоби билан машхур. Бу китобни ёзиш учун олим хозирги гарбий Хитойдан хозирги Туркиягача булган худудни кезиб чиккан. Ушбу сайёхат давомида у келтирилган худудда яшовчи туркий халкларни таърихи, тили, фольклори ,эпос ва лирик кушиклари хамда этнографияси хакида араб тилида илмий иш ёзган.
  Ушбу асарини у уша вактдаги Богдод халифаси Ал Муктадий-га багишлаган. Мусулмонлар халифаси бу асарни кабул килиб олиб олимни мукофотлаган ва хаттотларга бу асарни купайтиришни буюрган. Хозирги замон тили билан айтганда у туркий халклар буйича диссертация ёклаган. Бу билан у хозирги олимлар килиши мумкин булган ишни уша вактлардаёк бажарган. Ушбу асар билан барча туркий халклар фахрлансалар арзийди.
  Умар Хайём(1048-1131). Хозирги Эроннинг Нишопур шахрида тугилган. У бизга асосан узининг форс-тожик тилида ёзилган машхур рубоийлари билан таниш. Шу ерда шоирнинг хотирамдаги  рубоийсини мисол келтираман.
                                        Дар даст бувад зи магзи гандум ноне
                                        Зи май ду мане зи гусфанде роне
                                        Бо дилбараке нишаста дар вайроне
                                        Айшест ки нест хадди хар султоне
Энди кулимдан келганча бу рубоийнинг таржимасини келтираман.
                                        Кулимда бугдой унидан бир нон булса
                                        Майдан икки хум куйдан бир сон булса
                                        Бир гузал билан утириб вайронага
                                        Айш-ким султонга хам армон булса
Хакикатда хам Умар Хайёмни барча халклар шоири дейиш мумкин. Хеч бир халк йукки хеч булмаса зиёли одамлари бу шоир хакида эшитмаган ва айрим рубоийларини ёддан билмаган булсин.
  Бундан ташкари у матаматика хакида айрим трактлар ёзган. У Эронда ХI  асрдан ишлатилаётган аник календар автори хам саналади.
   Чингизхон бошчилигидаги XIII асрдаги мугуллар истилоси даврида бутун Урта Осиё-да илм, маданият, проза ва поэзияга доир асарлар яратиш тухтаб колди. Куп олим ва шоирлар бошка юртларга чикиб кетдилар. Шу сабаб бу даврда жуда кам китоблар ёзилди.
  XIV асрдан бошлаб яна илм ва маърифат хомийлари булган темурийлар даврида бизнинг олим, шоир ва ёзувчиларимиз томонидан  ажойиб асарлар ёзила бошланди.
   Мирзо Улугбек (1441-1501). Юкорида таъкидлаганимиздек олим ва мунажжим  ва хамда ушбу мадрасани курдирган темурий хукмдор.
 Таърихдан бизга маълумки шаркда хам, гарбда хам, жуда куп хукмдорлар  илм ва фан хомийлари булишган. Бу ерда Мирзо Улугбек шахсида биз хукмдорни илм ва фан хомийсигина эмас балки илм фан билан бевосита узи шугуллаганлиги каби жуда кам учрайдиган, керак булса деярли учрамайдиган холатга дуч келамиз.
  Унинг бутун дуньёга машхур килган  «Зижи жадиди курагони» астрономик таблицасидир. Ушбу  таблицада келтирилган юлдузлар координати хозирги замон таблицаларидаги координатлардан жуда кам фарк килади. Самарканд шахрининг шимолий-шарк томонида Улугбек томонидан курилган расадхона (обсерватория) колдиклари олдида курилган музейга хар йили минглаб сайёхлар ташриф буюришади.
  Ушбу астрономик асар урта асрлардаёк лотин тилига таржима килиниб Европа обсерваторияларида кулланма сифатида ишлатилган.
  Алишер Навоий (1441-1501). Авгонистоннинг  Хирот шахрида тугилган. Узбек адабиётининг беназир намояндаси. Темурий хукмдор Мирзо Хусайн Бойкаро саройида бош вазир булган. Жахон адабиётида камдан-кам учрайдиган холат у бир вактни узида икки бир бирига мутлако ухшамайдиган тилда ижод килган. Эски узбек тилида у Навоий тахаллуси билан асарлар ёзса ,форс-тожик тилида Фоний тахаллуси билан ижод килган.
 Унинг энг машхур асарларидан бири «Хамса» булиб у беш кисмдан иборат. Булар «Лайли ва Мажнун», «Фарход ва Ширин»,»Садди Искандарий», «Саъбаи Сайёр» ва  «Хайрат ул Аброр» асарларидир.
  Захириддин Мухаммад Бобур( 1483-1530). Сохибкирон Амир Темурнинг чевараси.
Хиндистондаги Буюк Мугуллар сулоласининг  бошловчиси.
 Шундай буюк инсон юртимизнинг Андижон вилоятида тугилган.
 Бобур Хиндистоннинг биринчи европалик денгизчилар жанубдан Хинд океани оркали кириб келишлари билан деярли бир вактда шимолдан забт этган. Лекин улардан фарк килиб уни олтин ва кимматбахо тошлар,  зираворлар ва бошка бойликлар унчалик кизиктирмаган.
  Уни ёзувчи хам олим сифатида узи забт этиш шарафига муяссар булган юртнинг таърихи, тили , урф одатлари ва хусусан усимлик ва хайвонот дуньёси кизиктирган.
  Хатто бу хакда у бутун дуньёга машхур «Бобурнома» деган асар ёзган. Китоб автобиография шаклида ёзилган. Унда Андижондан чиккан вактидаги ходисалар, Шайбонихон билан Самарканддаги жангу жадаллар ва нихоят Хиндистон хамда уни кандай кулга киритгани хакида  тулик маълумотлар берилган. Лекин китобнинг энг кизикарли жойи урта аср  Хиндистони хакидаги маълумотлар булса керак.
  Бобур бизнинг юрдошимиз булгани сабабли у ерда барча курганларини хусусан хайвонот ва усимликларни  Европа билан эмас, балки юртимиз  билан солиштирган. Буни биз хиндистондаги мева ва сабзавотларни урта осиё заминида усадиган мева ва сабзавотлар билан солиштирганида яккол куришимиз мумкин. Яна китобда уша вакт Хиндистони  таърихи, иктисодиёти ва этнографияси хакида маълумотлар бор. Китоб уша замонлардаёк форс- тожик тилига таржима килинган. Чунки узбек тилини факат  Бобур билан бирга Андижондан келган айрим харбийлар, сарой аъёнлари ва оила аъзоларигина билишган.
  Аллохга шукр булсин ушбу бебахо асарнинг хам эски узбек варианти ва хам форс-тожик варианти бизгача етиб келган.
  ХХ аср бошидаёк асар бир неча европа тилларида таржима килинган. Хозиргача эса у дуньёнинг 32 тилида таржима килинган.  
 Шундай давом этсак яна унлаб юртимиздан етишиб чиккан олим ва ёзувчилар хамда улар ёзган китобларни мисол келтиришимиз мумкин. Лекин хозирча шу билан кифояланамиз. 
   Ушбу китобхона ё китоб дуконида китоблар узбек тилидан ташкари рус, инглиз ва талабга биноан бошка жахон тилларида  хамда китоб оригинали тилида булиши керак.
  Шу ерда китоб оригинали хакида икки огиз суз. Агар бунга хукукий ва техник имкониятлар булса туристларга кимматбахо сувенир сифатида сотиш учун китоб оригиналининг аник нухсасини тайёрлаш керак. Имкони  булса эски европа  таржималари хам  бунга таалукли. Бунинг учун Самарканд тумани Кони –Гил кишлогида кайта тикланган тут пустлогидан эски технология буйича тайёрланаётган когозни ишлатиш мумкин.( Бу тугрида «Узбекистон минг бир хунармаркази» маколамга туларок маълумот бор).
  Юкорида курсатиб утилган китоблардан ташкари кенг укувчилар оммаси учун « Минг бир кеча», «Жомеъ ул Хикоят», « Чор дарвеш» каби Шарк новеллалари, Умар Хайём рубоийлари, узбек ва бошка Шарк халклари эртаклари хам бу ердан жой олиши мумкин.
  Бу ерда ишлайдиган кутубхоначи ё китоб сотувчи олий маълумотли, юртимиз таърихини яхши биладиган, рус, инглиз ва бошка чет тилларда аъло даража сузловчи, маданиятли йигит ва кизларимиз булишлари керак.
  Улугбек мадрасасини ички томондан кайта жихозлаш буйича таклифларим хозирча шу. Энди Регистон майдонидаги кейинги мадрасага утамиз.

          Шердор мадрасаси.
   1619-1636 йиллар Бухоро хонининг Самарканддаги хокими Ялангтуш Баходир томонидан курилган. Мадраса худуди 70х56м  булиб ички ховличаси 30х38м- ни ташкил килади. Мадраса икки каватли хужралардан, турт айвондан ва киришда икки дарсхонадан иборат. Бу ерда хам худди Улугбек мадрасасида булгани каби кираверишда икки томондан ажойиб миноралар бор.
  Мадрасани «Шердор» деб аталишига сабаб кириш дарвозаси тепасидаги равокда икки томондан бир бирига симметрик равишда чизилган бир хил расм яъни нур сочиб турган куёш фонида кочаётган кийик оркасидан хамла килаётган шерлар расмидир.
  Мадраса равоги накшлари ичида Ялангтуш Баходир хамда унинг фармони билан ушбу мадрасани курган- уста Абдул Жаббор исмлари хам ёзилган.

Шердор мадрасаси

  Ушбу мадраса хужра ва залларида мен Шарк канцелярия буюмлари хамда Урта Осиё хонликларида давлат ва граждан ишлари буйича  тузилган  хужжатлар музейига айлантиришни таклиф киламан.
  Канцелярия буюмларига аввало юкорида айтилган Самарканд когозлари,  каламдонлар, сиёхдонлар, китоб куйиш учун лавхлар ва бошка хакикий ё кайта тикланган экспонатлар булиши керак.
  Иш юритиш хужжатлари буйича руслар истилосигача тузилган- олди сотти,никох ва ажрим , мерос таксимлаш , карз олувчи билан карз берувчи уртасида шартномалар каби  граждан  хамда вакф мулки хужжатлари, жиноятчиларни катл этиш хукми,  элчилар томонидан юборилган ва кабул килинган хужжатлар каби давлат хужжатлари ксеронухсалари булиши керак. Албатта бу ерда хам факат Самарканд когозидан фойдаланиш керак.
  Энди майдондаги охирги мадраса хакида суз юритамиз.


       Тиллокори мадрасаси.

Ушбу мадраса хам Самарканд хокими Ялангтуш Баходир томонидан 1647-1660 йиллар курдирилиб шу билан Регистон майдони тулик шаклланган. Кириш равогини икки томонидан  икки каватли килиб курилган катор хужралар жойлашган. Кирилгандан кейин чап томондан катта масжид жойлашган. Масжид  ичи рельефли орнамент устидан олтин суви билан ишлов бериб безатилганлиги сабабли ушбу масжид ва бутун мадраса «Тиллокори» деб юритилган.
  Ташкаридан «Тиллокори» мадрасаси билан «Шердор» мадрасаси уртасида Шайбонийлар сулоласи дахмаси жойлашган. Мадраса хакида кискача маълумот шу.
  Мадраса ички залларида Шарк рассомлари чизган миниаттюраларни катталаштирилган нухсалари доимий кургазмасини ташкил килишни таклиф киламан.

Тиллокори мадрасаси
  Олдин шарк расм-миниаттюралари хакида икки огиз суз. Биз биламизки динимиз тирик жонзодларни айникса инсон киёфасини чизишни ёкламаган. Шунинг учун мусулмон мамлакатларида европадаги каби катта расм картиналар чизилмаган. Истисно тарикасида айрим китоб сахифалари расм-миниаттюралар билан безатилган. Албатта диний китобларимиз бундан мустасно.
  Ушбу китоблар кенг укувчилар оммаси учун мулжалланмай факат шохлар, давлат амалдорлари ва айрим бадавлат  китобхонларга тегишли булган. Шунга  карамай ушбу китоблар сахифалари оркали бизгача юзлаб сернакш ва рангли расм-миниаттюралар  етиб келган. Факат  юкорида айтилганидек, ушбу китобларни купи Европа музей ва кутубхоналарида сакланади.
  Факат Темурийлар даврини узида Абд ал Раззок , Дарвеш Мухаммад , Косим Али,  Камолиддин Бехзод каби рассом-миниаттюрачилар ижод килишган. Факат Камолиддин Бехзоднинг каламига мансуб 30-та сержило ва сермазмун миниаттюралар бизгача етиб келган.
  Ушбу миниаттюралар «Минг бир кеча», «Шохнома» каби китоб сахифаларини тулдирган.
Улуг шоир бобокалонимиз Алишер Навоий «Хамса» асари китоблари сахифалари учун  шахсан  узлари буюртма бериб расмлар чиздирган.

Тиллокори мадрасаси

 Бошка бир узбек шоир ва ёзувчиси юкорида айтиб утилган Захириддин Мухаммад Бобурнинг улмас «Бобурнома» китобини 96-та рангба-ранг миниаттюралар тулдириб китоб мазмунини бойитган.
 Бу миниаттюраларда кушлар, хайвонлар, усимликлар ,масжид ва мадраса курилиши, китоблардаги персонажлардан олинган хаётий ва афсонавий кахрамонлар, хамда хукмдорлар уртасидаги тукнашувлар тасвирланган.
Урта аср Шарк миниаттюралари намуналари:



 
 Ушбу кургазмада ушбу миниаттюраларни Европа картина-полотно катталигидаги рангли нухсаси куйилиши керак. Бунда кайта тикланган Самарканд когозидан фойдаланиш керак.
Бу ерда замонавий рассом-миниаттюрачилар асарлари куйилишига йул куймаслик керак.
Улар учун мадраса ховлисида кейинчалик сайёхлар сотиб олишлари мумкин булган алохида кургазма ташкил килиш мумкин.
  Яна бир таклиф. Хар бир миниаттюра остида ушбу расм хакида араб имлосида ёзилган асл изохдан ташкари узбек, рус, инглиз ва бошка тилларда изох ёзилиши керак. Ушбу  изохда расм мазмуни, рассом исм шарифи ва яратилиш санаси хамда ушбу расмни хакикий нухсаси хозир кайси музей ё китобхонага сакланаётганлиги хакида маълумот булиши керак.  Шунда бу ерда гид ё экскурсоводларни бир бирига халакит берадиган изохи урнига, хеч кимга халакит бермайдиган паст овозда Шарк мусикалари, хусусан узбек ва тожик классик мусикаси булган «Шашмаком» мусикий тароналари куйиш мумкин булади. .(Самарканддаги «Шарк тароналари» фестивалида «Шашмаком» мусикаси маколамга каранг).
  Шунда сайёхларни ушбу расм-миниаттюралардан оладиган таассуротлари яна хам ёркин буларди.
  Энди Регистон майдонидаги ягона граждан объекти хакида фикр юритамиз.


                Чорсу  савдо растаси
ХV асрда курилиб XVIII асрда кайта реставрация килинган савдо-сотик учун мулжалланган бино.  У  майдондаги оддий одамлар эхтиёжи учун курилган бирдан-бир объект булиб хозирги тил билан тушунтирилганда узига хос урта аср шаркона универмаги деса хам булади.

  Чорсу деган сузни маъносини форс-тожик тилидан турт томон ё чорраха деб тушуниш мумкин. Дуньёнинг барча бурчагида савдо сотик купрок чоррахаларда йулга куйилгани хаммамизга маълум.   Юртимизни Бухоро ,Тошкент каби шахарларида хам Чорсу савдо марказлари булган.
  Чорсуни ички томони хакида менинг  бир бирига карама-карши икки  таклифим бор.
1.      Чорсу савдо растаси уз максадига мос яъни савдо –сотик учун  ишлатиш мумкин. Бу ерга факат  майда сувенирлар эмас балки узимизда ишлаб чикарилиши давом этаётган ё кайта тикланган хунармандчилик буюмлари сотилиши максадга мувофик. (Бу тугрида «Узбекистон минг бир хунар маркази» маколамга батафсил маълумот олишларингиз мумкин).
2.      Иккинчи таклифим хам укувчилар учун кизикарли деб умид киламан. Бу ерни узига хос Шарк кафесига айлантириш мумкин. Бу ерда сайёхларни кофе, ширинликлар ,музкаймок, экологик тоза мевалар- хусусан узум ва ковун-тарвуз билан сийлашимиз мумкин. Ушбу мевалар билан бирга ширмой, чапчак, патир каби майдарок лекин жуда мазали Самарканд нонлари билан хам мехмон килишимиз мумкин. Албатта хеч канака спиртли ичимликлар хатто энг кучсизи хам сотилмайди. Иссик овкат пиширилиб сотилишига хам бу ерда шароит хам эхтиёж хам йук.
Шахримизга ташриф буюрган сайёхлар узок ва кизикарли зиёратдан олдин ушбу кафега енгил тамадди килиб олишса олган таассуротлари янада бойрок буларди.

Бу ерда хам ёш маданиятли ва чет тилларни яхши биладиган  йигит ва кизларимиз миллий кийимда сайёхларга    хизмат килишлари керак. Ушбу  таклифларни кай бири маъкулрок эканлиги хакида Сиз хурматли укувчилар фикри хам инобатга  олинади.

 Хотима
Регистон майдони хакида узимнинг охирги фикрларимни билдиришимдан олдин ушбу майдонда жойлашган обидалар учун берган таклифларимни яна бир марта эслатиб утсам.
1.      Улугбек  мадрасаси ички хоналарини урта аср Шарк китоблари кутубхонаси ё китоб дуконига айлантириш.
2.      Шердор мадрасасини ички томондан кадимий канцелярия буюмлари хамда Урта Осиёда давлат ва граждан ишлари буйича тузилган кадимий хужжатлар ксерокопияси музейига айлантириш
3.      Тиллокори мадрасаси ички залларида урта аср шарк рассомлари расм-миниаттюраларини катталаштирилган рангли нухсалари намоиш этиладиган доимий кургазмага айлантириш.
4.      Чорсу  савдо растасини хунармандчилик буюмлари сотиладиган савдо дукони  ё ширинлик ва мевалар сотиладиган   Шарк кафесига айлантириш.

Юкорида берилган таклиф ва мулохизалар  шахримиз ва юртимиз учун кандай ахамиятга эга.
  Биринчидан юртимизни турли мадрасаларида таълим олиб юкори мартабаларга эришган олим, шоир ва ёзувчи бобокалонларимиз рухлари шод  буларди.
 Ёшларимизни ватанпарварлик ва уз халки таърихидан фахрланиш туйгуси билан тарбиялашимизга ёрдам берарди.
  Юртдошларимиз ва юртимиз мехмонлари учун ажойиб  маданий дам олиш  маскани буларди.
 Энг мухими юртимизда туризмни гуллаб яшнашига хизмат киларди деб Аллохдан умид киламиз- хурмат билан:
 Самарканд  тумани Сульфакабутак махалласида яшовчи    Вафоев  Рустам

Комментариев нет:

Отправить комментарий