пятница, 20 июля 2018 г.

КАЙТА ТИКЛАНГАН ХОРАЗМДАГИ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ ТУГРИСИДА ЯНГИ ТАКЛИФЛАР



Хар йили юртимизда минглаб хорижий сайёхлар ташриф буюришади. Улар Самарканд, Бухоро, Шахрисабз, Кукон каби таърихий шахарлар катори албатта биринчи навбатда юртимизнинг Хива шахрини хам зиёрат килишади. Бу ерда улар Калта минор, Пахлавон Махмуд макбараси, Кухна Арк, Жомеъ масжиди, Тош Ховли каби унлаб ёдгорликларимизни завкланиб тамоша килишади. Шунда билимли ва истеъдодли гид ё экскурсоводимиз уларга юртимиздан, шу жумладан Хоразмдан  етишиб чиккан олим ва алломалар хамда Хивадаги кайта тикланган «Хоразм Маъмун академияси» хакида сузлаб беришади.