воскресенье, 26 февраля 2017 г.

Бухоро Арки - Вақт Машинасида Саёҳат

                                         Бухоро арки
    
   Дунёда ҳозиргача сақланиб келинаётган қадимги ва ўрта асрларга доир ҳукмдорлар саройи ё қасри жуда кам учрайди. Жумладан, Хитойдаги император саройи, Ҳиндистондаги Буюк Муғуллар сулоласи томонидан қурилган Агра шаҳридаги «Лаъл калъа» (Красный форт), Москва шаҳридаги Кремл ва бошқаларни мисол келтиришимиз мумкин. (Париждаги Версаль саройи, Санкт-Петербургдаги Қишки сарой ва бошқа қасрлар анча кейин ва замонавийроқ тарзда қурилганлиги учун бундан мустасно).