Бухоро арки
Дунёда ҳозиргача
сақланиб келинаётган қадимги ва ўрта асрларга доир ҳукмдорлар саройи ё қасри
жуда кам учрайди. Жумладан, Хитойдаги император саройи, Ҳиндистондаги Буюк Муғуллар
сулоласи томонидан қурилган Агра шаҳридаги «Лаъл калъа» (Красный форт), Москва
шаҳридаги Кремл ва бошқаларни мисол келтиришимиз мумкин. (Париждаги Версаль
саройи, Санкт-Петербургдаги Қишки сарой ва бошқа қасрлар анча кейин ва
замонавийроқ тарзда қурилганлиги учун бундан мустасно).
Лаъл Калъа, Агра шаҳри, Ҳиндистон
Бизнинг Юртимизда
эса бира тула Қукон хони ўрдаси, Хива хони ўрдаси ва Бухоро арки мавжудлиги
жуда ҳайратланарли. Бир-биридан ҳашаматли бўлган бу учала архитектура ёдгорликлари
ҳам давлатимиз томонидан қурикланади ва ҳар йили минглаб туристлар ташриф
буюрадиган масканга айлантирилган.
Ушбу мaқола муаллифи
томонидан Бухоро арки зиёрат қилинганлиги сабабли ушбу таърихий ёдгорлик ҳақида
мулоҳaза юритамиз.
Қўқон Хон Ўрдаси
Хива Хон Ўрдаси
Бухоро
арки эрамиздан аввалги замонларда бунёд этилган. Бухоро ҳукмдори Бидун Бухор-худот куёви
Сиёвуш томонидан қурилганлиги
ҳақида ривоятлар бор. Ушбу арк бир неча бор қайта қурилганлигига қарамасдан
айнан биринчи марта қурилган
жойида сақланиб
қолган. Арк Доро ҳужумию Искандар истилоси, Қутайба ибн Муслим бошқарган араб лашкарию, Чингизхон босқини ва ниҳоят Шўро босқинчиси
Фрунзе томонидан тўпга
тутилишининг тилсиз гувоҳидир.
Бундан ташқари, бу ерда Имом ал Бухорий, Фирдавсий,
Рўдакий, Фаробий, Абу Али ибн Сино каби шоир
ва олимларимиз ўз
ижод намуналарини билан ўша
вақтдаги Бухоро амирларини
таништиришган. («Самарканд. Регистон майдони ҳақида ўйлар»
мaқоламга қаранг).
Хўш, Бухоро арки барча бошқа сақланиб қолган
шоҳлар саройидан нимаси билан фарқланади? Арк эрамиздан аввалги олис
замонлардан бошлаб ўтган
асрнинг 1920 йилигача узилишсиз ҳукмдорлар
тахтга ўтирган маскан ҳисобланади. Бу деган суз Бухоронинг
биринчи ҳукмдорлари Бухор-худотлар бўлса, охирги ҳукмдор
Саид Олимхонни Бухоролик 100 ёшдан ошган бобо ва момоларимиз ўз кўзи билан кўрган
бўлишлари мумкин. Бундай узоқ давом этиб сал кам бизнинг
замонамизгача етиб келган тожу тахт дунёнинг бошқа жойида учрамаса керак.
Арк ўз
шаклига кўра
нотўғри тўртбурчакни ташкил қилиб, айланаси 790 метрни, майдони салкам 4 га-ни,
баландлиги эса 16-20 метрни ташкил этади.
Арк дарвозасининг икки томонида унга туташган икки муҳташам минора қад кўтарган. Дарвоза тепасида айвон (ҳозирги тилда балкон)
жойлашган. Арк ичкаридан жомеъ масжиди, қабулхона, қушбеги девони, саисхона ва бошқа қисмлардан иборат. Аркнинг бир қисми Бухоро Фрунзе томонидан ишгол қилинганда бузилган. Аркда амир – қушбеги (бош
вазир), девонбеги (молия
ва бошқа ишларни бошқарган), тўпчибоши (ўзига хос мудофaа вазири), садр (вақф ишларини бошқарган),
шайхулислом ва бошқа
амалдорлар ёрдами билан давлатни бошқарган.
Аркдан ташқарида
яна қозихона, унда қозикалон мулозимлари билан,
миршабхона (полиция)
ўз қўл остидаги миршаблари билан фаъолият юритишган.
Ҳозирги
кунда арк биноси «Бухоро давлат архитектура ёдгорлиги музейи» сифатида маълум.
Лекин ушбу музей сайёҳларни
Бухоро таърихига ва узоқ
йиллар аркда мамлакатда
ҳукмдорлик қилган Бухоро амирларини давлат аппарати тузилишига
бўлган қизиқишларини
қондирмайди.
Шуларни хисобга олиб, ушбу архитектура ёдгорлиги
музейини «Бухоро шаҳар
ўрта аср ўзбек давлатчилиги таърихий музейи»-га
айлантиришни таклиф қиламан.
Бунинг учун аркда амир ва барча амалдорларни мумдан ясалган нусхаларидан (интернетда «Лондон. Музей восковых
фигур» деган мавзуга қаранг)
ва ё ки имконияти булса уларни урнига
махсус кийим бош ва ташқи кўринишдаги театрлаштирилган актёрлардан фойдаланиш
керак (Навоий ҳақидаги филмдаги Ҳусайн Бойқаро саройидаги лавҳаларни кўз
олдингизга келтиринг). Катта байрамларда (масалан Наврўз, Қовун сайли, мустақиллик
байрамлари, турли фестиваллар ва бошқа маросимларда) ҳамда туристлар кўп
ташриф буюрадиган мавсумларда (апрел, май, сентябрь, октябрь ойлари) актёрлар
хизматидан фойдаланиш, бошқа вақтларда мумдан ясалган нуcхалардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ. Аралаш тарзда ҳар икки қоидага меъёри билан риоя қилинса ҳам бўлади.
Энди Сиз азиз ўқувчиларга
тушунтириш қулай бўлиши учун Наврўз байрамида бир гуруҳ хорижий сайёҳлар минган
туристик автобус, ҳамда пойтахтимиз Тошкент шаҳри Учтепа тумани мактабларидан
бирининг ўқувчилари минган автобус шундоқгина Бухоронинг Регистон майдонига (Фақат
Самаркандда эмас, балки Бухорода ҳам Регистон майдони борлигини кўпчилик ўқувчиларимиз
билишмаса керак. Арк олдидаги майдон Регистон деб ҳам аталади) келиб тўхтайди. Майдонда
ҳамма байрам кайфиятида махсус кийим кийган, миршаблар гуёки тартиб сақлашяпти (сайёхларнинг
ҳужжатларини текширишлари мумкин, албатта рамзий маънода). Шундоқгина арк
дарвозаси олдида бир гуруҳ сарбозлар ўзларининг юзбошилари билан машқ қилишияпти. Улар машҳур меҳмонлар учун бепул, бой сайёҳлар
учун махсус тўлов эвазига ҳарбийлар томонидан фахрли қабул маросимини ўтказиб
беришлари мумкин.
Арк дарвозаси
олдида отда ё обу ҳаво авзойига қараб дарвоза тепасидаги айвонда Бухоро
амирининг жарчиси хизмат кўрсатади. Бу ерга ҳам машҳур сайёҳларга бепул, бошқаларга
махсус тўлов эвазига ким ташриф буюрганлигини эълон қилинади. Масалан «Одамлару
одамлар, қон ялаган қассоблар, ун ялаган
аллофлар ёки (замонавийроқ ва кулгилироқ бўлса ҳам) пул санаган тадбиркорлар,
кун санаган фермерлар, эшитмадим деманглар, шаҳримизга Лондон шаҳри фукароси
жаноб ё сэр ……………..ташриф буюрдилар. Кейин яна ўша жарчи ушбу хитобни инглиз
тилида такрор этса янаям таъсирли чиқади. Ушбу жарчи томонидан
таништирилганликларидан кейин яна турист ё зиёратчи шарафига карнай, сурнай ва
ноғора чалиниши керак (aлбатта бундай шарафга ҳамма туристларни баҳраманд қилиш
имконияти чекланган. Лекин бошқа зиёратчиларга ҳам бу ажойиб маросимни тамоша қилиш жуда қизиқарли).
Агар зиёратчилар ўз юртдошларимиздан бўлишса
яна «шаҳримизга пойтахтимиз азим Тошкент шаҳри Учтепа туманининг фалон
мактабидан фалон ўқитувчи –устоз рaҳбарлигида ташриф буюрган азиз фарзандларимиз
ўқувчиларга хуш келибсиз деймиз» деса бўлади.
Агар жарчи хизматига зиёратчилардан илтимос бўлмаса
бирон бир хушхабар, масалан «Одамлару одамлар, эшитмадим деманглар, азиз
юртдошимиз шахмат устаси Рустам Қосимжонов фалон шаҳардаги уйинда жаҳон
чемпионлигини қўлга киритдилар. Ҳаммамизга муборок бўлсин». Ё ки «Рио шаҳридаги
жахон спорт олимпиадасида боксчиларимиз
биринчи ўринни кўлга киритдилар» ва ҳоказо.
Муҳташам арк
дарвозасидан кириб боришда бизни дарвозанинг
икки томонидан қуролланган икки сарбоз кутиб олади. Улар томонидан ўтказилган рамзий текширувдан
сўнг бизларни турли тилларни биладиган, қадимий
Бухоро савдогарлари кийим бошида гид ё экскурсовод қабул қилиб олади (aлбатта
бу ерга ҳам махсус тўлов эвазига). Унинг раҳбарлигида биз амирликни қушбегидан
бошлаб то девонбеги ва бошқа амалдорлар девони (ҳозирги тил билан айтганда
кабинети) билан танишамиз. Ҳамма ерда бизни олдида ёзув хонтантаси, қалам (қуш
патидан ручка), довот (сиёҳидон), лавҳ (китоб қўйиш мосламаси) турган
амалдорлар кутиб олади. Агар хонтахта устида Самарқандда қайта тикланган
Самарканд қоғозлари («Ўзбекистон минг бир ҳунар маркази» мақоламга қаранг)
ва ушбу қоғозларга ушбу девонда тўлдирилган таърихий ҳужжатлар ксерокопияси бўлса
(албатта агар бу иш амалдаги қонунларга хилоф бўлмаса) янаям яхши.
Улар ўз
тиллари билан сайёҳларга ўз мансаб ва ваколатлари ҳамда қандай фаъолият олиб
боришлари ҳаҳида сўзлаб берсалар янаям яхши (aгар улар ўрнига мумдан ясалган
нусхалар қўйилган булса бу ишни экскурсовод ё гид қилади). Зиёратнинг охирида
Сизни махсус тўлов эвазига Бухоро амирининг ўзи қабул қилиши мумкин (шу ерда
Сиз азиз зиёратчиларни ҳакли равишда - ҳар нарсага махсус тўлов жорий қилингани
ҳайрон қолдираётган бўлса керак. Шуни маълум қиламизки, хоҳ у жарчи хизмати бўлсин,
хоҳ у амир қабули, барча зиёратчиларга бир вақтда хизмат кўрсатишнинг ҳеч иложи
йук. Шунинг учун, бекор тўс-тўполоннинг олдини олиш учун махсус тўлов орқали
тартиб сақлаш анча осон. Бу ишларни амалга ошириш учун бўладиган сарф
харажатларни қоплаш учун ҳам бу иш мaқсадга мувофиқ).
Шу ерда Ўрта
Осиё амир ва хонлари ҳакида бир икки оғиз сўз. Шўро адабиётларига кўра, амир ва
хонларимиз золим ва фақат ўз кайфу-сафосини ўйлайдиган ҳукмдорлар бўлишган.
Айрим ҳукмдорлар тўғрисида бу фикр тўғгрилигини инкор этмаган ҳолда, бунга
бироз эътироз билдирамиз. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Қўкон, Шаҳрисабз ва
бошқа шаҳарларимиздаги архитектура ёдгорликларини ҳар йили минглаб туристлар
зиёрат қилишади. Ўша обидалар баъзи одамлар фақат золим эди деб хисоблайдиган хон
ва амирларимиз томонидан қурилганликларини
унутмаслигимиз керак. Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон
Беруний, Алишер
Навоий ва бошқа
аллома бобокалонларимиз,
амир ва хон бўлган
бошқа бобокалонларимизнинг моддий ва
маънавий қуллаб-кувватлашганликлари учун бутун дунёга машҳур асарларини ижод қилишмаганми? Оддий халқ учун ҳам савдо расталари, корвонсаройлар,
сардобалар, ҳаммомлар
ва ҳатто ота боболаримиз ўқиб савод чикаришлари
учун мадрасалар қуришганликларини
ҳам унутмаслик керак. Ушбу мадрасаларда
таълим бепул бўлиб, у ерда таълим берадиган мударрислар махсус маош олишган. У
ерда таълим олувчи муллаваччалар ҳам ётокхона билан таъминланиб (мадраса ҳужраларида)
моддий қўллаб қувватланган. Ушбу хайрли ишни молиялаштириш учун давлат
томонидан даромад келтирадиган махсус ер-мулк, яъни вақф мулклари ажратилган (асосан
ер, қисман корвонсарой ва расталар). Энг муҳими, аҳоли орасида сарбозлар (армия) ва миршаблар (полиция)
ёрдами билан тинчликни сақлашган.
Ана
энди мусулмонлар амири (повелитель правоверных) қабулига кириш учун чет-эллик туристлар гуруҳига қўшиламиз. Сайёҳ
эшикдан махсус этикетга риоя қилган
ҳолда киради (албатта
бироз замонавийроқ
вариантда). Кирганда,
тахтда ўтирган, бошида тож, заррин тун кийган ва
атрофини сарой аъёнлари ўраб
олган Бухоро “амири” уларни қабул қилади. Сарой аъёнларини ифода этаётган юртдошларимиз
маълумотли, юртимиз таърихини яхши биладиган, бошқа турли соҳалардан
ҳам хабари булган, ҳамда турли жаҳон тилларини яхши биладиган бўлишлари шарт (ҳеч
бўлмаса инглиз ва рус тилларини). Меҳмон билан мезбон бир-бири билан салом алик қилишади. “Амир” «Лондонлик меҳмон
жаноб………………. шаҳримизга хуш келибсиз» деб қутлайди. Кейин томонлар бир бирига
совға-салом улашади. Ушбу совға-саломлар фақат
сувенир шаклида бўлиши
шарт (олинган совғаларнинг
энг яхши ва қизиқарлиларини кейинчалик арк олдидаги
махсус музейда сақлаш
мумкин). Амир томонидан жавоб тариқасида уларга риштонлик ҳамюртларимиз тайёрлаган сопол
буюмлар, марғилонлик
ҳунармандларимиз томонидан
тайёрланган атлас ва беқасам
матолар ва ё Самарқанд қоғозидан
тайёрланган махсус открыткалар ҳамда
ушбу қоғозда чоп этилган Умар Хайём рубоийлари каби совғалар берилиши мумкин. Агар қимматроқ совға бериш кераклигини шароит тақазо этса, Xивалик
ҳамюртларимиз томонидан тайёрланган
Хива гиламлари ва ё Самарқанд
қоғозида
замонавий ҳаттотлар
томонидан қўлда
кўчирилган китоб совға қилиниши мумкин (ҳақиқий эски китоблар совға қилиниши
меҳмоннинг кимлигидан қатъий назар манъ қилинишига шубҳам йўқ).
Қабул охирида махсус меҳмонлар ва ё бой туристлар учун “амир” дастурхонида зиёфат уюштирилади. Ушбу зиёфатда
тансиқ ўзбек
таомлари (фарғонача палов, самарқандча палов, сомса, кабоб, хусусан
тандир кабоб) тортилиши мумкин. Зиёфат вақтида
меҳмон раъйига қараб,
ўзбек ва бошқа шарқ халқлари
мусиқа, қушиқ
ва рақслари ижро этилиши мумкин. Фақат ўта замонавий мусиқалар
шарт эмас Ўшу ерда яна Навоий хакидаги филмда Ҳусайн Бойқаро
саройидаги зиёфат лавҳасини
эсланг).
Меҳмон
ва мезбон ўртасида
савол-жавоб тарзида суҳбат бўлиши мaқсадга
мувофиқ. Суҳбат замонавий мавзулар ҳақида бўлса
ҳам зарари йўқ. Фақат ушбу суҳбат сиёсий ва диний мавзулар ҳақида бўлмаслиги
керак. Сабаби юртимизга турли сиёсий ва
диний қарашларга эга меҳмонлар ташриф буюришади. Шунда меҳмон билан мезбоннинг сиёсий ёки
диний карашлари туғри
келмаса ортиқча
тушунмовчиликлар юзага келади ва бу иш туризм ривожига ҳисса қўшмайди. Суҳбат
экология (Самарқанд шаҳрияқинида «Ўзбекистон фауна ва флора миллий боғи яратиш мумкинми» мақоламда экология ҳақида ёзганман), спорт ва ёшлар тарбияси ҳақида бўлиши
мақсадга мувофиқ. Бу шарт билан сайёҳлар ҳам огоҳлантирилиши
керак. Агар “амир” қабулига
ўз юртдошларимиз, масалан юқорида кўрсатилган ўқувчилар кириш шарафига
муяссар бўлсалар, унда салом-аликдан кейин “амир”
ҳар бир ўқувчи билан сўрашиб чиқади. Уларни билимга қизиқтиради, яхши
ўқиши ва юртимизга
фойдаси тегадиган инсон бўлиб
етишишлари учун насиcат
қилади. Суҳбат охирида уларнинг ота-онасига
салом айтиб юборади. Кетишда ўкитувчи
“амир”дан ўқувчилар
ҳақига дуо қилишни
сўрайди (биз
учун амир ҳам
ўзимизга ўхшаган бир ўзбек инсон). Улар учун амир
дастурхонидан зиёфат ё сарой мусиқачилари
ташрифи шарт эмас. Бу асосан хорижлик меҳмонлар
учун қилинади.
Арк зиёратидан
кейин, сайёҳларни яна бир ажойиб қаср, яъни охирги Бухоро амирлари томонидан шаҳар
ташқарисида қурдирилган «Ситораи моҳи
хоса» қасри томошаси кутади. Бу ажойиб боғ-қаср аркдан олган таассуротларимизни
янаям тўлдиради. Аркдан «Ситораи моҳи хоса» гача бўлган масофани туристлар хоҳишига
қараб махсус жиҳозлаштирилган фойтун билан босиб ўтишимиз мумкин.
Ситораи моҳи хоса, Бухоро
Бухорои Шарифнинг
сарой ва қасрларидан жуда катта таасуротлар билан чиққан сайёҳлар ўз хоҳишларига
кўра мадраса, миршабхона ва ё қозихонани зиёрат қилишлари керак (қозихонани
бирон бир қадимий ёдгорлик биносида ташкил қилиш мумкин). Қозихонада сайёҳларни
қози мулозимлари билан, улар томонидан тўлдирилган ҳақиқий ҳужжатлардан олинган
ксерокопиялар ва махсус мулозимлар томонидан шариат қонунчилиги билан қиска
танишув кутади.
Шу ерда давлат
тизимининг бир қисми бўлган қозихона ва қозилар ҳакида бир икки сўз. Қозилар фақат жиноятга қарши кураш олиб боришган деган
фикр тўлиқ эмас. Қозихонада йирик олди-берди шартномалари, қарз берувчи билан қарз
олувчи ўртасида шартномалар (йирик суммада булса), мерос тақсимлаш вақтида
васиятномаларни инобатга олиб меросни шариатга мос тақсимлаш вактида
тузиладиган хужжатлар, эр-хотин ўртасида ажралиш ва хотинга тегишли мулкни
ажратиб берилиши вақтида тузиладиган ҳужжатлар каби ҳужжатлар тузилиб, қозининг
муҳри (печат) билан тасдиқланган (ҳозиргача ёши катта отахонларимиз бирон бир ҳужжат
тузишса «хату муҳр қилиб олдим» деган сузни ишлатишади). Яъни, қозихона ҳам суд,
ҳам нотариус ва қайсидир маънода ҳам ЗАГС идорасини ўрнини босган. Хуллас, қозилар
томонидан аҳолига тўлиқ юридик хизмат кўрсатилган. Мана шу юқорида кўрсатилган ҳужжатлар ксерокопиясини
(яна «Самарканд. Регистон майдони хакида уйлар» маколамдаги Шердор мадрасаси ҳакидаги бобига қаранг)
ўзбек (ҳозирги имлода), рус ва инглиз тилларидаги таржимаси сайёҳларга кўрсатилса
янаям яхши (нима учун Шўролар даврида руслар келгунча Ўрта Осиё халқлари 90
фоиз бесавод эди деб ҳисоблашганларига ҳайронман).
Бухоро
мадрасаларидан бирининг дарсхонасида, масалан Мири Араб мадрасасида муллавачалар
билан дарс ўтилаётган мударрислар сайёҳларга катта таассурот уйғотади. Бунинг
учун бу ерда ҳам диний ва ҳам дунёвий билим берилаётганлиги билан сайёҳларни
таништириш керак.
Мақола муаллифи
томонидан нимадир айтилмаган бўлиши ва ё аксинча, нимадир бўртирилиб кўрсатилган бўлиши мумкин ва шунинг учун бу
хайрли ишга ёзувчи ва таърихчиларимиз кенг жалб қилиниши керак.
Хўш, агар бу
хайрли иш амалга ошса юртимиз ва юртдошларимиз учун қандай ахамиятга эга?
1)
Ёшларимизни халқимиз
ва ватанимизга муҳаббат руҳида тарбияланишимизга ёрдам беради;
2) Ёшларимиз
иш жойлари билан
таъминланадилар;
3)
Бухоронинг Регистон
майдонида ота-боболаримиз томонидан ўтказиб келинаётган Рамазон, Қурбон Ҳайити каби диний ва Навруз, Қовун
сайли каби дунёвий байрамларимизни қандай ўтказаётганларимизни бутун дунёга кўрсатариш имкониятига эга бўламиз;
4) Юртимизга
туризм ривожланиб,
чет эл валюта тушуми ортади;
5)
Қолаверса, юртдошларимиз ва юртимиз меҳмонлари учун ажойиб маданий дам
олиш масканига айланади.
Самарканд
туман Сулфакабудак маҳалласи.
Вафоев
Рустам телефон +998915452315
Комментариев нет:
Отправить комментарий