среда, 2 апреля 2014 г.

Шарк тароналари фестивалида –«Шашмаком» классик музикаси


Шахримиз Самаркандга хар икки йилда бир марта дуньёнинг турли минтакаларидан санъатсевар мехмонлар ташриф буюришади. Сабаби шахарнинг кадимий Регистон майдонида «Шарк тароналари» халкаро мусикий фестивали утказилади.

   Бу ерга узок ва якин хорижий мамлакатлардан мехмонлар ижрочи ё тамошабин сифатида ташриф буюришади.

  Фестивалдан максад жахонда шу жумладан юртимизга унутилиб кетилаётган классик мусикаларни ижро этиш оркали  уларни саклаш ва купайтириш.

Самарканд боготлари. Самарканд шахар атрофи бог-рогларини кайта тиклаш мумкинми


Самарканд  сайкали руи замин аст-деганда биз хакли равишда шахар ва шахар атрофидаги  бетакрор тарихий обидаларини куз олдимизга келтирамиз. Регистон ансабли, Шохи Зинда ансамбли, Бибихоним масжиди, Гури Амир макбараси ва бошка ёдгорликлар шулар жумласига киради.
 Лекин шахримизни оламга машхур килган факат шумикин.  Бунга ушбу бебахо дурдоналарга бой шахримиз барча жавохирлар каби олтин халкага аникроги яшил халкага жойлашгани хам сабаб булмаганмикин.

Самарканд. Регистон майдони хакида уйлар.

Ушбу маколам  шахар атрофи хакида эмас балки бевосита шахар худуди аникроги Самарканд шахри юраги булган Регистон майдони хакига оид . Ушбу бетакрор ансамбл курилиши таърихи хакида кискача маълумот бериб утиб шахримизда туризмни ривожлантириш учун бу ерда нималар килиш мумкинлиги хакида Сизлар билан фикр алмаштирмокчиман.
    Регистон майдони бу кадимий Самаркандни юраги, маданий ва савдо маркази хисобланган. Энди бу Шарк шахарсозлик санъатининг ажойиб намунаси хисобланади. Ансамбль майдонни уч томондан ураб турган уч мадраса яъни Улугбек мадрасаси (1417-1420), Шердор мадрасаси (1619-1636) ва Тиллокори мадрасаси (1647-1660) –дан иборат.